Сиёсат
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилигида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Кенгаш Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантириш борасида таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиши кўзда тутилган. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса кенгашнинг фахрий раиси ҳисобланади.
Таъкидланишича, кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.
Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ