Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти: “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда”, деган эди. Мазкур хитобнинг реалликка кўчгани – кейинги вақтларда “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” атамалари луғатимиздан мустаҳкам ўрин олиб ҳаётимизга ҳамоҳанглик касб этаётгани, юртимизда яна бир Уйғониш жараёни кечаётганига ҳар биримиз гувоҳмиз.
Иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, сенатор Муртазо Раҳматов ҳамда академик, биология фанлари доктори, профессор Бакридин Зарипов ҳаммуаллифликда яратган “Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида” рисоласида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бошланган шиддатли ислоҳотлар, туб ўзгаришлар ҳақида сўз боради.
Китобнинг дастлабки бўлимларида икки Уйғониш даврига бешик бўлган заминимиз дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларни етиштириб бергани тарихий асослар билан қаламга олинган. Сўнгра янги Уйғониш даврининг аломатларига алоҳида урғу берилиб, учинчи Ренессансга қўйилаётган пойдевор аниқ далиллар мисолида очиб берилган.
“Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида” рисоласи бугун бошланган ислоҳотлар тезда ўз мевасини бериши, халқимизнинг эртанги ҳаёти янада фаровон бўлишига ишончни мустаҳкамлайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ