Сиёсат
25 август куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Дорж Баярхууни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув элчининг В.Норовга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга томонларнинг ўзаро тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, парламентлараро дипломатияни ривожлантириш ва ТИВлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ