Сиёсат
Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида мехмонларга Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, сайловчилар, сайлов ташкилотчилари ҳамда сиёсий партияларга сайлов жараёнида эркин иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти сайлови умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
— Кенгашимизга Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш таклифини берганингиз учун жуда мамнун бўлдик. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари ҳам биз билан биргаликда сайловларни кузатиб боришади. Жумладан, Туркия, Озорбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган ташкилотимиз аъзолари биз билан жараёнларни кузатмоқда, — дейди Омер Кожаман, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари.
Қайд этиш жоиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
Учрашувда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари, унга тайёргарлик кўриш ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Омер Кожаман Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш ва сайлов жараёнлари билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик изҳор этди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ