«Мен бундай ўзбекларга ўхшашни истамайман» – туркиялик сайёҳ Бухорода дуч келган вазият ҳақида

Сақлаш
14:56 / 25.08.2022 6628 5

Ижтимоий тармоқларда туркиялик сайёҳ Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳожатхона излаб юргани ва ресторан ҳожатхонасидан фойдаланиш учун сув сотиб олишга мажбур бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

 

Унда аёл яқин атрофда ҳожатхона топа олмагани, ошхонадан илтимос қилганида рад этишгани ва у ердан 0,5 литр сувни 1 доллар (10 000 сўм)га сотиб олганини айтади. «Мени ўзбекларга ўхшайсан дейишади. Мен бундай ўзбекларга ўхшашни истамайман» деган у.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, сайёҳ юрган Ҳақиқат кўчасида 2 та ҳожатхона бор ва йўл кўрсаткичлари ўрнатилган.

 

 

Шунингдек, шу ерда Bukhara Silk Carpet маркази орқасида аёллар ва эркакларнинг замонавий ҳожатхоналари мавжуд. 

 

 

«Сайёҳ ҳаракатланган кўчанинг ҳам ўнг, ҳам чап тарафида замонавий ҳожатхоналар мавжуд.  Кўчада жойлашган қатор ҳунармандчилик марказларининг ҳунармандлари ёрдам жоиз бўлса, келган сайёҳга кўмак бериши шубҳасиздир. Чунки барчага маълумки, Бухоро аҳли доимо меҳмондўст, очиқ юзли ва беминнат ёрдам қўлини чўзадиган халқдир», дейилади муносабатда.

 

5 Изоҳлар

Рахбархон

12:01 / 01.01.1970

Мен хам шу вазият билан тўқнашганман. Бозор енидаги хожатхонани кўриб, чиқиб кетганман. Хозир нисбатан яхши бўлгандир, лекин мехмонларни оборганимда, кўчада хожатхонани сўрамасинда, дердим. Мехмонхоналарга гап йуқ.

Ma'ruf

12:01 / 01.01.1970

Nega 1 dollarga sotib olingan 0.5 litr suv haqida gapirilmagan bayonotda. Nega sayyoh bilan aloqaga chiqib negative vaziyatga oydinlik kritilmagan. Sayyohga negativ firk bildirish nimaga kerak bo'lib qoldi. Bu savollarga izoh bormikan

Дугоб

12:01 / 01.01.1970

Узбекистонда. Купчилик ахолиси бегона одам яъни мехмонлар булса алдашга харакат килади, хеч каерни билмаса хаётимда бунака нарсага куп дуч келганман туркиялик турист Тугри ёзган,

Shuhratjon

12:01 / 01.01.1970

Дўстдан кўп душман. Балки Ўзбекистон туризм солиҳиятини тушуришдир. Балки билмасдан қидириб юргандир.. Бир кишини фикри билан эътибор қаритилиб камчиликлар бўлса яна кўрилиб бартараф этилса бу бизни ютуғимиз..

Shoxruxbek

12:01 / 01.01.1970

Besh qo'l barobar emas. Xammaning xam dunyoqarashi bir xil emas. Nafsini gapiga kirgan kimsalar arzimagan pul ishlash evaziga millatimizning qadriyatlariga zarar beradi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//