«Мен бундай ўзбекларга ўхшашни истамайман» – туркиялик сайёҳ Бухорода дуч келган вазият ҳақида

Сақлаш
14:56 / 25.08.2022 6629 1

Ижтимоий тармоқларда туркиялик сайёҳ Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳожатхона излаб юргани ва ресторан ҳожатхонасидан фойдаланиш учун сув сотиб олишга мажбур бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

 

Унда аёл яқин атрофда ҳожатхона топа олмагани, ошхонадан илтимос қилганида рад этишгани ва у ердан 0,5 литр сувни 1 доллар (10 000 сўм)га сотиб олганини айтади. «Мени ўзбекларга ўхшайсан дейишади. Мен бундай ўзбекларга ўхшашни истамайман» деган у.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, сайёҳ юрган Ҳақиқат кўчасида 2 та ҳожатхона бор ва йўл кўрсаткичлари ўрнатилган.

 

 

Шунингдек, шу ерда Bukhara Silk Carpet маркази орқасида аёллар ва эркакларнинг замонавий ҳожатхоналари мавжуд. 

 

 

«Сайёҳ ҳаракатланган кўчанинг ҳам ўнг, ҳам чап тарафида замонавий ҳожатхоналар мавжуд.  Кўчада жойлашган қатор ҳунармандчилик марказларининг ҳунармандлари ёрдам жоиз бўлса, келган сайёҳга кўмак бериши шубҳасиздир. Чунки барчага маълумки, Бухоро аҳли доимо меҳмондўст, очиқ юзли ва беминнат ёрдам қўлини чўзадиган халқдир», дейилади муносабатда.

 

1 Изоҳ

Jahongir

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alekum hullas sayyoxga kelodigon bolsak shuncha kotta shahar boladiyu hojatxona yoq boladimi bir oylab koring sayyox prosta yo yoldi bilmagan yo birorta maqsadi bor shu holos tassavur qiling endi mashetta restaron drektori hatoga yol qoygan u birinchi dan turkchada gapiradi sayyox ekanligini bilib turin kiritmagan lekigin haqqatda suv bizda shunaqa narxdada togrimi hullas bizi olka jannatmakon õlkadir unga hasad qiganlar unga yaxshi niyat bilan qaramaganlaga allohdi ozi togri yol korsatsin

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//