Ўзбекистонлик ёшларга Туркияда докторантурада ўқиш имконияти яратилмоқда

Сақлаш
20:45 / 24.08.2022 927 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўзбекистонлик ёшлар учун докторантура дастурини йўлга қўйиш учун Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида бўлди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, Туркияда Истанбул техника университети ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Шуле Итир, халқаро ишлар бўйича проректори Лутфие Дурак ва Машинасозлик факультети декани, профессор Экрем Туфекчи билан учрашув ўтказилган.


Университет раҳбарияти билан олиб борилган музокарада муҳандислик соҳаларида докторантура дастурини амалга ошириш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент техника ҳамда Истанбул техника университети билан икки томонлама Диплом олиш бўйича халқаро дастурни ташкил этиш бўйича Туркия томонидан қатор таклифлар берилди.


Унда қайд этилишича, докторантларга диссертация ҳимоясидан сўнг икки томонлама яъни Истанбул техника университети ва Тошкент давлат техника университетининг фалсафа доктори (PhD) даражаси дипломи берилади.


Шунингдек, Тошкент давлат техника университети билан Истанбул техника университетининг инженерлик соҳаларида магистратура босқичи учун икки томонлама диплом дастурлари (электрон муҳандислик ва телекомуникацион муҳандислик) ташкил этиш этилиши режалаштирилмоқда.


Учрашув сўнгида олий таълимнинг магистратура босқичида тегишли мутахассисликлар бўйича қабул қилиш асосида келгусида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари асосида тор амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш моделини жорий этишга келишиб олинди.


Шу билан бирга, учрашув доирасида университетнинг илмий жараёни ҳақида тақдимот қилинди ҳамда Ўзбекистондаги иқтидорли ёшларни Истанбул техника университетида қисқа муддатли стажировка ўташи келишилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//