Эндиликда «суюнчи пул»ларини пластик картага ўтказиб бериш мумкин  

Сақлаш
17:23 / 22.10.2021 1076 0

Ўзбекистонда фарзанд туғилганда бериладиган «суюнчи пули» энди банк пластик картасига ҳам ўтказиб берилиши мумкин бўлди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан фақат нақд пул шаклида амалга оширилиб келган. Бу эса ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан узун навбатларни юзага келтирган.

Таъкидланишича, Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (суюнчи пули) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилган. Қайд этилишича, бунда ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради. Шундан сўнг Халқ банки томонидан «суюнчи пули» қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//