Сиёсат
Хоразм вилоятида 2 та шаҳар ва 5 та туман ҳокимлари ҳайфсан жазосини олди. Бу вилоят ҳокимининг 23 август кунги фармойишида белгиланган.
Вилоят ҳокими фармойишига кўра, фаолияти давомида «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолининг уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Преиздент фармони ижросини белгиланган муддатда таъминламасдан масъулиятсизликка йўл қўйгани, уй-жой сотиб олиш учун ижобий хулоса олган 92 нафар фуқарога амалий ёрдам бермагани, август ойида субсидия ажратиш муддати ўтиб кетишига йўл қўйгани учун, Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан:
– Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичга;
– Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоиловичга;
– Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевичга;
– Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичга;
– Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомовичга;
– Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметовичга;
– Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевичларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.
Бундан ташқари, ҳокимнинг бошқа бир фармойишига кўра, Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ачилов Муроджон Азаматовичга ҳам ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77458
Жамият
56566
Жамият
55751
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ