Сиёсат
Жорий йилнинг 23 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Инновацион ҳудудга айлантирилаётган 28 та туман ҳокимлари ва уларнинг инновация масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув ҳафталиги бошланди.
«Мамлакатимизни Глобал инновацион индекс (ГИИ) рейтингида 2026 йилгача 30 поғонага кўтариш вазифаси Стратегиямизда белгиланган. Шу мақсадга эришиш учун қатор стратегик йўналишлар белгилаб олинган. Хусусан, инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш кўзда тутилган. Яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантиришимиз жуда муҳим», Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.
Бу мақсадли вазифаларнинг долзарблиги ҳамда ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрнини инобатга олиб, Фармон билан белгиланган 28 та туманда ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари жорий қилинди.
Ўқув тренингда 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясида кўрсатилган вазифаларни самарали бажариш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда йўл-йўриқлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Стратегияни ҳудудлар кесимида амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳудуддаги инновацион марказлар сонини 494 тагача етказиш, технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналари сонини 600 тагача етказиш, ҳудудларда яратиладиган янги технологиялар сонини 384 тагача ошириш, ҳудудларда йиллик рўйхатга олинган патентлар сонини 184 тагача етказишни кўзда тутади. Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сонини 183 тагача ошириб, инновацион стартаплар сонини 1437 тагача етказиш каби вазифаларга ҳам алоҳида урғу берилди.
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ўқув тренинг якунларига кўра ҳар бир тингловчи – туман ҳокимининг ўринбосари форсайт ва идеатон тадбирларида ўз туманини инновацион ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳамда иқтисодиётининг драйвер соҳаларини ўз ичига олган дастурларини тақдим қилишлари муҳимлигини эслатиб ўтди.
Ҳафталик натижаларига кўра ҳудудларда инновацион фаолият натижадорлигини янада ошириш мақсадида келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган амалий тадбирлар белгилаб олинади. Ҳафталикнинг биринчи куни тингловчилар вазирлик биносидаги илмий ишланмалар ва стартап маҳсулотлар кўргазмаси, INNO инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки ҳамда Илғор технологиялар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ