Жамият
Жорий ўқув йили учун магистратурага қабул квотаси сони 16 933 та бўлишига қарамай, жами 10 031 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан ҳам 5 219та ариза қабул қилинган.
Олий таълим вазирлиги вакили Мўмин Ибодов берган маълумотга кўра, аризаси қабул қилинганларнинг 4 582таси хорижий тил сертификатига эга бўлган. 637 нафар талабгор эса, танловда иштирок этмайдиган турли имтиёзлари бўлган.
Ибодов, шунингдек, жорий йилги магистратурага қабул квотаси тўлмаганлиги юзасидан билдирилаётган мулоҳазаларга ҳам тўхталди.
«Янги жорий қилинган тартибга кўра, бу йилдан магистратурага қабул бир йилда 2 маротаба амалга оширилади, яъни январь ойига бўш ўринларга яна конкурс ташкил этилади», – дейди у.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Valiyeva
12:01 / 01.01.1970
Magistitaturaga Altis kerak emas,chunki ota onalarni kontrakt to'latib charchashdi.Inglis tili Nima kerak-?Inglis tiili mutaxasislargs bo'lsin.Men o'tgan o'quv yilida 3 ta kontrakt to'ladim.Hamma narsa insof sari