Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессиясида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимларининг биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш тизимининг лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти муҳокама қилди. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, аҳоли саломатлиги ва жамоат тартибини сақлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашда ушбу тизимнинг аҳамияти катта. Шу боис, биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилишнинг комплекс тизими яратилмоқда.
«Илғор технологиялар асосида хавфсизлик таъминланади, ижтимоий объектлар, жамоат жойларида назорат ва тезкор ахборот тизими такомиллаштирилади, биометрик маълумотлар базасига асосланган назоратни кучайтириш механизми жорий этилади, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга эришилади. Шунингдек, аҳоли саломатлигини таъминлаш, хусусан, вирусли, юқумли касалликлар тарқалиши, жиноятчилик ва терроризм каби хавф-хатарларнинг олди олиш йўналишидаги ишларга катта ёрдам бўлади», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ