Жамият
Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида 1 миллион 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ўтиш баллини тўплай олмаган. Бу ҳақида ДТМнинг очиқ маълумотларига таяниб, Хушнуд Худойбердиев хабар берди.
Маълум қилинишича, тестга кирган абитуриентларнинг 550 минг нафари (51,2 фоизи) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Ўтган йили 36 фоиз абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди.
«Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди», – дея изоҳлайди Хушнудбек Худойбердиев.
Фото: Telegram / @xushnudbek
2022 йилда энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек Тошкент вилоятида (55,9 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (45,2 фоиз) қайд этилган.
9 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Фақат 5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган. Булар – Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидир.
«56,7 балл – бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 баллнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30 фоиз билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки. Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55 фоиз натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори)», – деб ёзади у.
Аввалроқ Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ