Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади

Сақлаш
21:26 / 22.08.2022 703 0

Президент Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаришини айтди.

 

Бундан буён, улар:

 

- туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;

- ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;

- ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;

- маҳаллий Кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.

 

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳам:

 

- Ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;

- тадбиркор манфаатини кўзлаб  Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.

Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.

 

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда айтилган барча таклифларни амалга ошириш учун Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади.

 

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбарига икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//