Тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича 2 трлн сўмлик қарзларидан воз кечилади

Сақлаш
20:41 / 22.08.2022 685 0

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича 2 трлн сўмлик қарзларидан воз кечилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

 

Жорий йил 1 июлдан бошлаб бўш бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинган эди.

 

Аввал ошириб ҳисобланган солиқлар нима бўлади, деган савол 19 минг тадбиркорни безовта қилмоқда ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

 

«Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечсак, нима дейсизлар?» - дея тадбиркорларга мурожаат қилди давлат раҳбари.

 

Президент илгари сурган иккинчи ташаббус – тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишдир. Бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 трлн сўм йўналтирилади.

 

Учинчи йўналиш ҳақида сўз юритар экан, президент кредит бериш масала фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини алоҳида қайд этди. Шу сабабли, туман ва шаҳарлар шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//