Сиёсат
Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак ушланди. Бу ҳақида Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 август куни соат 09:30 да Д.А. ижарадаги уйида ҳужра асосида ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Д.А. таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ходимлар томонидан ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ