Ўзбекистон илк бор БМТнинг Жиноятчиликни олдини олиш бўйича комиссияси таркибига кирди

Сақлаш
17:41 / 02.06.2026 12 0

Италиянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида Ўзбекистон илк бор нуфузли тузилма аъзоси сифатида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатимизда одил судловни ривожлантириш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жиноятчилик профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди.

 

Кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмайди. Шу сабабли уларга қарши очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорлик орқали биргаликда курашишимиз зарур, деб ёзади Мирзиёева.


Ташриф доирасида Саида Мирзиёева Австрия Федерал кенгаши раиси Маркус Штоттер, Миллий кенгаш раиси Валтер Розенкранс ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашди. Музокараларда парламентлараро ҳамкорлик, демократик ислоҳотлар, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//