Жамият
Ўзгидромет маркази ҳафта давомида об-ҳаво қулай сақланиб қолишини маълум қилди.
Ўтган дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Урал (Россия) ҳудудидан салқин ҳаво массаси кириб келди. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +25…+30 даражагача пасайди.
Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охириги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Кечалари ҳарорат +12…+17 даражадан юқори бўлмайди, ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат +27…+30 даража атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат +31…+34 даражагача бироз кўтарилади.
Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ