Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 232-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида «Кешбэк» тизими тақдим этилади.
Мазкур тизимга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Саёҳат қил ва кешбэк ишла» шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.
– «Саёҳат учун кешбэк» платформаси билан ишлаш жуда осон. Бунинг учун Сиз:
– Soliq.uz мобил иловасини юклаб оласиз;
– мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсингизни тизимда тасдиқлайсиз;
– саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлайсиз;
– кешбекларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темир йўл ёки автобус билетларини иловага киритасиз;
– мароқли саёҳатдан сўнг «Саёҳатни тугатиш» тугмасини босасиз ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказасиз.
Кешбэк тизими Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобил иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган бўлиб, харажатлар ҳаққонийлиги мобил илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:
Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ