Бугун Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Сақлаш
15:32 / 22.08.2022 713 0

Бугун, 22 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақида 15 август куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинганди.

 

Ўтган йилдан бошлаб Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши йўлга қўйилганди. Биринчи шундай учрашув ўтказилган кун – 20 август эса Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни деб белгиланган.

 

Бугун ҳам давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.

 

Бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//