Жамият
Эндиликда Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кун визасиз қолишлари мумкин. Бу ҳақида “Bangkok Post” хабар берган.
Қайд этилишича, Таиланд ҳукумати мамлакат Туризм бошқармаси ва туроператорларнинг хорижий сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини ошириш бўйича таклифини маъқуллаган.
Ҳукуматнинг 19 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 15 кун ўрнига 30 кун қолиши мумкин.
Таиландга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун эса мамлакатда визасиз қолиш муддати 30 кундан 45 кунгача узайтирилади.
Қабул қилинган қарорлар қироллик газетасида эълон қилиниши биланоқ, улар расман кучга кирган, деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги юқоридаги маълумотларга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Амалдаги қоидаларга кўра, мамлакатга кириш учун коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати ёки 72 соатдан кечиктирмай ўтказилган ПЗР-тестини тақдим этиш керак.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77458
Жамият
56566
Жамият
55751
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ