Илм-фан
Президентнинг Саудия Арабистонига амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи давомида Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш таклифи муҳокама этилди.
Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг хабар беришича, университет делегацияси Тошкентда октябрь ойида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрганида, марказ ташкил этиш масаласи батафсил муҳокама этилади.
Жаҳон университетларидаги таълим сифатлари таҳлили билан шуғулланувчи World University Rangkings ташкилоти хулосасига кўра, бу йил Араб ва Форс кўрфази давлатларидаги олий ўқув юртлари ўтган йилга нисбатан анча юқори кўрсаткичлар қайд этди. Хусусан, Саудия Арабистонининг Қирол Абдулазиз номидаги университети Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақалари ичида ушбу рейтингда лидерлик қилаётган Қуддус университетига яқинлашиб олди ҳамда минтақада иккинчи ўринга кўтарилди.
Маълумот ўрнида, Қирол Абдулазиз университети 1967 йилда Жидда шаҳрида Red Sea девелоперлик компанияси томонидан хусусий университет сифатида ташкил этилган. Кейинчалик, 1974 йилда у давлат университетига айлантирилди. 2021 йилда Times Higher Education дунё универститетлари рейтингида араб университетлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Университет дунёвий таълимга йўналтирилган бўлиб, муҳандислик, иқтисод ва менежмент, ҳуқуқ, тиббиёт ва бошқа факультетлар мавжуд.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ