Жамият
Кеча, 18 август куни Ўзбекистон ва Россия киноижодкорларининг халқаро терроризмга қарши кураш мавзусига бағишланган биринчи лойиҳаси – “Барон-2: Соғинч” фильмининг махсус (ёпиқ) премьераси бўлиб ўтди.
Маълумот учун, фильм Инферно (Россия) ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган. Режиссёр Рустам Саъдиев. Фильмда бош ролларни Фарҳод Маҳмудов, Каан Урганжиўғли, Игор Лифанов, Виктор Вержбитский, Виктория Толстоганова ижро этган.
Таъкидланишича, картина реал воқеаларга асосланган. Унда махсус хизмат ходимлари томонидан террорчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари кўрсатилган.
Съёмка жараёнлари Ўзбекистон, шунингдек Туркия, Миср, Швейцария, Сурия ва Россия каби давлатларда бўлиб ўтган.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ