Адиблар хиёбонида чет эллик талабалар ўзбек тилида қўшиқ куйлади

Сақлаш
15:31 / 21.10.2021 1090 0

    Айни дамда Адиблар хиёбонида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, Она тилим!” мавзусида тадбир бўлиб ўтяпти.

    Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бекзод Мусаев, Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, шунингдек бир қатор ижодкорлар, олимлар, тарихчилар, хорижлик меҳмонлар иштирок этишмоқда.

    Тадбирни очиб берган Абдуғаффор Қирғизбоев Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаментида қилинган ишлар бўйича маълумот бериб, кутилаётган режалар ҳақда ҳам сўзлаб ўтди:

    - Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган - ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва миллий давлатчилигимиз тимсоли, буюк қадрият сифатида эъзозланади. Давлат тилига оид барча маълумотларни ўзида жамлаган ўзбек тили миллий кодексини яратиш, она тилимизни интернет тармоғида оммалаштириш ва ушбу маконда мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлаш, дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари яратиш ишларини жадаллаштириш каби келгусидаги вазифаларимиз ҳам белгилаб қўйилган.  

    Шундан кейин Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни қутлади. Ўзбекистон қаҳрамони Муножат Йўлчиева дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди. Чет эллик талабаларнинг ўзбек тилида куйлагани эса йиғилганларга кутилмаган туҳфа бўлди. Сўнгра тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулдаста қўйишди. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//