Жаҳон
Италиянинг Сан-Ремо шаҳрида ўтказилган «Sanremo Junior» болалар халқаро мусиқа фестивалида 11 ёшли юртдошимиз София Сингх Гилл биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ушбу фестивалда турли мамлакатлардан 22 та иштирокчи қатнашди. Гран при эса 14 ёшли белорус қиз Ксения Галецкаяга насиб қилди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, мазкур мусиқий танловда мамлакатимиз вакили илк бор ўз истеъдодини намоён этди. Ёш мусиқачи шу кунга қадар қатор халқаро мусобақаларда қатнашган. Ҳозир у Тошкент халқаро мактабининг 6-синфида ўқийди.
Маълумот учун, «Sanremo Junior» ЮНИСЕФ ва Сан-Ремо маъмурияти ҳомийлигида 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказиладиган машҳур халқаро мусиқа фестивалларидан бири ҳисобланади. Танлов иштирокчилари машҳур «Ariston» театри саҳнасида ўз маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Мазкур театр саҳнасида Сан-Ремо мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Жаҳоннинг машҳур вокал ижрочилари Адриано Челентано, Тото Кутуньо, Эрос Рамазотти ва бошқалар айнан шу саҳнада катта ижодий фаолият сари йўл олган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ