Академик Абдулла Аъзамов давлат мукофотига номзодликдан воз кечди

Сақлаш
23:17 / 11.08.2022 3152 0

Бугун академик Абдулла Аъзамов фейсбукдаги шахсий саҳифасида Давлат мукофотига тавсия қилинганлар рўйхатидан чиқарилишни сўраб, баёнот берди. Унда таъкидланишича, "Халқ сўзи" газетасининг 11 август сонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига номзод ишлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, унда адабиёт соҳасида иккита иш кўрсатилган:

 

   1. А. Аъзамов, З. М. Машрабов, В.Раҳмонов, Ҳ.Болтабоев, А.А. Мадраҳимов. "Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси" асари. Энциклопедия.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган.

 

    2. Н.Ф.Каримов. "Абдулла Қодирий замондошлари" асари. Илмий-оммабоп нашр.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган.

 

Абдулла Аъзамов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номзодини кўрсатиш тўғрисида унинг розилигини олмагани, бу ҳақида хабардор ҳам қилинмаганини ёзган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаш ҳам академикдан розилик олмаган ва қарори тўғрисида хабардор қилмаган.

 

Баёнотда айтилишича, мукофотга кўрсатилаётганлар холислик асосида танланмаган.  

 

"Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси" Халқаро Бобур хайрия фондининг ташаббуси, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаши, ташкилий кўмаги билан энциклопедия ишчи гуруҳининг меҳнати туфайли нашрга тайёрланган, унда юздан зиёд муаллиф ўз мақолалари билан иштирок этган. Албатта, бу мақолаларнинг савияси ҳам, ҳар бир муаллифга тегишли  мақолаларнинг жами ҳажми ҳам турлича. Бироқ нима учун мазкур энциклопедия учун мақолалар ёзган муаллифлар ва уни нашр этишга ҳисса қўшганлар ичидан бир неча киши ажратиб олингани савол туғдиради. Бутун масъулиятни ўз зиммамга олиб қайд этаманки, бу саралаш холис ёндашувга асосланмаган. Бу масалада бирор киши, бирор идора "Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси" бош муҳаррири билан келишиш у ёқда турсин, ҳатто сўрагани ҳам йўқ.  Мукофотга кўрсатилаётган номзодларнинг бир нечасига нисбатан беқиёс кўп ҳисса қўшган шахслар бор бўлиб, улар рўйхатга киритилмаганки, бу адолатсизликдир;

   

Энциклопедия бу – илмий нашр, бадиий нашр эмас, шунинг учун уни Фан ва технологиялар соҳаси ўрнига адабиёт соҳаси бўйича кўрсатилиши тўғри эмас.

 

Менинг исм-фамилиям бу рўйхатга киритилишига мутлақо қаршиман ва мутасадди органлардан менинг фамилиямни ундан чиқаришларини  қатъий илтимос қиламан”, дейди академик баёнотида.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//