Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берган.
«Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади, — дейди Президент.
Қайд этилишича, 2022 йилда ипотека кредитлари учун тижорат банкларига бюджетдан 13 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Лекин олти ойда аҳолига бу маблағларнинг 30 фоизи берилган, холос.
Тошкент ипотека марказида ташриф буюрувчиларга Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Шунингдек, олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдамлашилади. Барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.
«Халқимиз турмушини яхшилаш учун қанча қарорлар чиқаяпти, қулайликлар яратиляпти. Лекин кўпчилик бундан тўла хабардор эмас. Билганлар ҳам қаерга боришни билмай, овора бўлади. Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент матбуот хизматининг ёзишича, марказда қурилиш ва девелопер компаниялар ўз офисларини ташкил этган. Харидорлар учун барча шароитлар яратилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ