Жаҳон
Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида халқаро симпозиум давом этмоқда. Тадбирда олимлар ва тарихчилар мўғулларни 10 йил давомида тўхтатиб турган Султон Жалолиддин Мангубердига оид янги маълумотларни қайд этдилар.

Ўзбек олимлари эса 1232-1260 йилларда Жалолиддиндан сўнг Яқин Шарқ ва Анадўлида қолган хоразмликлар тақдири ва бугунги излари ҳақда маъруза қилдилар. Бу ҳақда “Жалолиддин Мангуберди” фонди раиси Бекзод Абдиримов facebook саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, Туркияда Хоразм номи билан боғлиқ 20 дан ортиқ қишлоқлар мавжуд. Энг муҳим ҳодисалардан бири эса Жалолиддин Мангубердининг қабри топилгани ҳақдаги хабар бўлди. Ушбу манзил турк тарихчилари Октай Бўзан ҳамда Арафат Язлар билан ҳамкорликда аниқланган. Айни пайтда бунга боғлиқ маълумотларни ўрганиш давом этмоқда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
78188
Жамият
56938
Жамият
56194
Жамият
51238
Жамият
//
Изоҳ йўқ