Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида “Силван ва Султон Қиличарслон” халқаро симпозиуми бўлиб ўтмоқда.

Сақлаш
23:39 / 16.10.2021 1101 0

Маълумки, Жалолиддин Мангуберди тарихини чуқур тадқиқ этиш ва унинг янги саҳифаларини очиш борасида 2020 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган эди. Фармойишда 2021 йил ноябрь ойида юртимизда “Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш” мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу конференцияга тайёргарлик жараёнида халқаро илмий муассасалар ва тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилиш, Туркия, Покистон ва бошқа хорижий мамлакатларга илмий сафарлар ташкил қилиш каби вазифалар ҳам бор эди.

Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги, “Жалолиддин Мангуберди” фонди ишчи гуруҳи аъзолари ва Ўзбекистон МТРК вакиллари жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари бўладиган симпозиумда иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетдилар.  

Симпозиумда хорижий мамлакатларнинг 50 дан ортиқ университетларидан 130 та  тарихчи ва адабиётшунос олим иштирок этмоқда. Силван ҳокими Мурат Ўзтурк ҳамда Диёрбакир вилоят ҳокими Мунир Каралўғлу маъруза қилиб, Жалолиддин Мангубердининг жасорати ва қаҳрамонлигини эътироф этди. Шунингдек, Жалолиддин Мангубердининг қабри дея таъкидланаётган жой обод қилиниши айтиб ўтилди.

Симпозиум доирасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессори Жумабой Раҳимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари, “Жалолиддин Мангуберди” фонди раиси Бекзод Абдиримов, шу билан бирга туркиялик олимлар Жалолиддин Мангуберди ҳақида маъруза қилдилар.

Симпозиум давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//