Қўқон, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари кенгайтирилади

Сақлаш
15:01 / 09.08.2022 1015 0

Фарғона вилоятидаги қатор туманлар ва учта шаҳар чегарасини ўзгартириш режалаштириляпти. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасида қайд этилган.  

 

Қарор лойиҳаси билан Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳри таркибига ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилиши назарда тутилмоқда.

 

Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарларига ажратилаётган ер майдонларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, Фарғона шаҳри таркибига Фарғона туманидан ўтаётган ер майдонига «Янги Ўзбекистон» боғи, 80 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча ва оилавий поликлиника қўрилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, Қўқон шаҳри таркибига Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан ўтаётган ер майдонларида 150 та кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари барпо этилиши ҳамда Марғилон шаҳри таркибига Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан ўтаётган ер майдонларида кичик саноат зоналарини, 108 та кўп қаватли турар жой бинолар қурилиши кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//