Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 8 август куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида селектор йиғилиши ўтказилган. Унда куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинган.
“Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 7 дона эман дарахтининг томир қисмига шикаст етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ