Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Сақлаш
14:55 / 05.08.2022 734 0

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчихонасининг биринчи дипломати 3 август куни пойхат Стокгольмга етиб борди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

 

Қайд этилишича, дипломатик миссия маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Нодир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Швеция қироллигидаги муваққат ишлар вакили вазифасини бажаради.

 

 

У Фарғона шаҳрида туғилган, 50 ёшда. 1993 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филолог-шарқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

 

Швецияга жўнаб кетишдан олдин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Инглиз, араб, рус ва француз тилларини билади.

 

Стокгольмдаги дипломатик ваколатхона Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//