Бугун Тошкентда Президент сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилди

Сақлаш
18:39 / 14.10.2021 1000 0

Медиа платформа сайловолди кампаниясининг якуний босқичида жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари вакилларига нафақат сайлов жараёнлари, балки сўнгги беш йилда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўлақонли маълумот олишлари учун тенг шароит ва имкониятлар яратишга кўмаклашади.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган Медиа-холл Ёшлар ижод саройида фаолиятини олиб боради.

Сиёсий жараён давомида мазкур медиа-холлда сиёсий партияларнинг дастурлари тақдимоти, тегишли вазирлик ва идоралар, экспертлар иштирокида юртимизда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар доирасида мулоқотлар, долзарб мавзудаги баҳс-мунозаралар, журналист ва блогерлар иштирокида турли брифинглар, маҳорат дарслари, қизиқарли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Халқаро медиа-холл” 2021 йилнинг 26 октябрига қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//