Илм-фан
Aнглиялик олимлар симптомлар пайдо бўлишидан анча олдин саратоннинг 50 турини аниқлайдиган тест ишлаб чиқдилар. Шифокорларнинг фикрича, бу технология онкология соҳасида катта ўзгаришларга сабаб бўлади.
Бугунги кунда саратон касаллиги биопсия, яъни патологик марказдан ҳужайралар ёки тўқималарни олиб, уларни микроскоп остида текшириш орқали аниқланади. Aммо ўсма касалликларига шубҳа мавжуд бўлган ҳолларда биопсия олинади.
Янги усул аллақачон «суюқ биопсия» номини олган. У қондаги саратон ҳужайраларининг ДНК фрагментларини аниқлашга асосланади. Одатда бундай фрагментлар ўсимта пайдо бўлганда ва қон томирлари билан ўсган пайтда, лекин КТ, ультратовуш ва МРТда ҳали кўринмаганда аниқланади.
Янги тестнинг кенг кўламли синовлари аллақачон бошланган, унда 50 ёшдан 77 ёшгача бўлган 40 минг кўнгилли иштирок этмоқда. Мутахассислар уларнинг қон таҳлилини ўтказадилар ва бир йилдан сўнг, кейин яна икки йилдан сўнг, қон таҳлили қайта ўтказилади.
Aгар тестнинг самарадорлиги исботласа, рўйхатдан ўтказилади ва шифокорлар уни кундалик амалиётда қўллашлари мумкин бўлади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ