Жамият
Ижтимоий тармоқларда «Шошилинч хабар: Ўзбекистонда айрим электр счётчиклари ортиқча киловатт «ёзяпти!» Эҳтимол, сиз ҳам ортиқча тўлаяпсиз!» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий муносабат билдирди.
Унда билдирилишича, тавсиявий мазмунга эга бўлган бундай хабар сарлавҳасида гўёки электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ҳисоблагичлар «ортиқча» электр энергияси ҳисоблаётганини англатади. Аслида эса тарқатилган хабар мазмунида республика бўйлаб ўрнатилган ҳисоблагичнинг тегишли тугмаси орқали мавжуд функцияларни истеъмолчи томонидан аниқлаш имкониятлари тушунтирилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларга ўрнатилаётган барча турдаги ҳисоблагичлар бир нечта босқичли синов ва текширув жараёнларидан ўтиши, камчилик аниқланганда ўрнатиш ва сотиш учун чиқармаслиги қатъий назорат қилинишини эслатиб ўтар экан, юқорида келтирилган хабар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилди.
Истеъмолчилар ҳисоблагичларда электр энергияси истеъмоли ҳисобида қандайдир шубҳа бўлса туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарига ёки 1154 қисқа рақамли Колл-маркази ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғидаги @HET_admin орқали мурожаат қилиши мумкин.
АЖ ижтимоий тармоқ эгалари ҳамда админларидан фуқароларни чалғитувчи ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликни, истеъмолчилардан эса электр энергиясига оид маълумотларни расмий ахборот манбаларидан кузатишларини сўраган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77355
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ