“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” – Ўзбекистон бўйлаб байроқ эстафетаси бошланди

Сақлаш
16:21 / 10.11.2025 4 0

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида байроқ эстафетаси бошланди.

 

Байроқ эстафетаси республикамизнинг учта ҳудуди: Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан йўлга чиқиб, пойтахт сари келмоқда.

 

Қорақалпоқ Республикаси Мўйноқ туманидан эстафетага старт берилди. Қўнғирот, Қонликўл, Шуманай, Хўжайли туманлари, Нукус шаҳри, Амударё туманларида ёшлар, спортчилар Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқларини даст кўтарган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Шундан сўнг эстафета вилоят марказига келади ва якунда навбатдаги вилоятлар яъни Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан олиб ўтилади.

 

 

 

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан старт берилган “Байроқ эстафетаси” эса вилоятдаги туманлари, марказий жойларда давом этмоқда ва эстафета Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари бўйлаб ҳам ҳаракатланади.

 

 

 

Навбатдаги байроқ эстефетасининг бошланиш нуқтаси Андижон вилояти Хонобод шаҳри бўлди. Тадбирда спортчилар чиқиши, миллий кийимда рақслар намойиш этилди. Эстафетанинг навбатдаги манзиллари Фарғона, Наманган бўлади.

 

 

 

Шунингдек, эстафета Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри, умуман, мамлакатимизнинг барча вилоят, маъмурий ҳудудлари бўйлаб ҳаракат қилади.

 

Давлат байроғи 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига етиб келади ва тантанали байрам тадбири ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//