Давлат тили ва ошкоралик талаблари бузилгани учун 18 та банк жаримага тортилди

Сақлаш
16:39 / 10.11.2025 4 0

Марказий банк жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларини мониторингдан ўтказганини маълум қилди. Бундан мақсад – молиявий хизматлар истеъмолчилари учун ахборотлар ошкор этилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳамда фойдаланувчиларнинг тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқи таъминланишни текширишдан иборат.

 

Мониторинг натижасида уларда қатор камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонун талабларига риоя этилмасдан айрим банкларнинг веб-сайтларида маълумотлар давлат тилида жойлаштирилмаган.

 

Бундан ташқари, ахборотларни ошкор этиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолда айрим банкларнинг веб-сайтларида кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартиби жойлаштирилмаган.

 

Бундай камчиликлар қуйидаги банкларнинг расмий веб-сайтларида кузатилган:

▪️ Агробанк;

▪️ Анор банк;

▪️ Ҳаёт банк;

▪️ Универсал банк;

▪️ Гарант банк;

▪️ Асакабанк;

▪️ Туронбанк;

▪️ Инфинбанк;

▪️ Микрокредитбанк;

▪️ Трастбанк;

▪️ Мадад Инвест банк;

▪️ Содерот банк;

▪️ Ориэнт Финанс банк;

▪️ Ипотека-банк;

▪️ Тенге банк,

▪️ Зираат банк Узбекистан;

▪️ AVO банк;

▪️ Опен банк.

 

Якунда Марказий банк томонидан қоидабузарликка йўл қўйган банкларнинг ҳар бирига нисбатан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 102 млн сўмдан жарима чораси қўлланилган ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда расмий веб-сайтлардаги маълумотларни қонунчилик талабларига тўлиқ мослаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилган.

 

Марказий банк барча тижорат банкларидан:

▪️ ахборотларни истеъмолчиларга ошкор этишда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларига сўзсиз риоя этилиши;

▪️ расмий веб-сайтларда жойлаштирилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва долзарблиги таъминланиши;

▪️ расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборотларни ошкор этишда истеъмолчиларнинг тўлиқ, ишончли ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқи ҳисобга олиниши лозимлигини қатъий равишда талаб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//