«Бу ҳақида ўйласам, қўрқиб кетаман, ухлолмайман» – Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистонда кадрлар етишмовчилиги муаммоси хусусида

Сақлаш
21:05 / 02.08.2022 1158 1

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари, блогер Хушнудбек Худойбердиев «Осмондаги болалар» лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистонда энг катта муаммолардан бири кадрлар етишмовчилиги экани ҳақида гапирди.

 

«Бизни олдинда жуда катта кадрлар етишмовчилиги муаммоси кутиб турибди. Бу ҳақида ўйласам, қўрқиб кетаман, ухлолмайман. Нимадир қилишимиз керак. Энг ёмони, нимадир қилсак ҳам, кадрлар сиёсати бир-икки йилда мева бермайди. Биз жуда оғир вазиятдамиз. Мен шуларнинг ичида юрганим, кўриб турганим учун айтаман, биз яқин беш-ўн йилликда жуда қийналамиз. Ҳозирдан ҳаракат қилмасак, бу қийинчилик чўзилиб кетаверади. Ўзи шундоқ ҳам ижтимоий, иқтисодий томондан оғир аҳволдамиз. Вазиятдан чиқиб кетишимиз учун бизга зўр кадрлар, лидерлар, генийлар керак. Лекин улар йўқ! Борлари кам, етмайди, аравани тортолмайди. Биз аравани тортишда яна ўртамиёна отлардан ноилож фойдаланяпмиз, шунга мажбурмиз.

 

Иқтидорлилар, ҳаракат қилувчилар кўп. Лекин гап яхши кадр ҳақида кетяпти. Иқтидорли дегани бу яхши кадр дегани эмас, уни тайёрлаш керак. Аммо бу тизимда ҳам муаммомиз бор.

 

Олмос ҳам ўзидан ўзи олмос бўлмайди. Унга ишлов берилиб бриллиантга айлантирилади. Олмосдан бриллиантни фарқи ҳам шунда. Ўша ишлов бериш тизимимиз... Борми шундай заргарлар, заргархоналар? Мана, битта «олмос» қишлоқдан чиқди, олиб келдик, зўр қилиб беринглар, десак. Борми? Йўқ эмас, аммо жуда кам. Лекин нечта улар? Биз нечта олмосни ишлов берамиз деб синдириб қўйдик. Нечта олмосни бир тийинга қиммат тошга айлантирдик ёки нечтаси ишлов берилмай қолиб кетди?! Жуда кўп, бизни жуда оғир вазият кутяпти», дейди ҳуқуқшунос.

 

Блогер, шунингдек, кадрлар селекцияси тизими яхши ишламаслигини танқид қилган. Хусусий таълимни ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, суд тизимидаги ўзгаришлар каби масалаларга ҳам тўхталган.

1 Изоҳ

Эльнора Кобилова

12:01 / 01.01.1970

Хушнудбек, бизда яхши кадрлар етарли, афсуски аравани тизгинини уларга бериб куйишмайди.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//