Осиёда маймунчечакдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

Сақлаш
16:59 / 02.08.2022 945 0

Маймунчечак учун тести ижобий чиққан ҳиндистонлик эркак БААдан қайтганидан бир неча кун ўтиб, хусусий шифохонада вафот этди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

 

Қайд этилишича, беморда вирус хорижда бўлганида аниқланган, бироқ унинг оила аъзолари тест натижаларини Ҳиндистон шифохонасига ўз вақтида юбормаган.

 

“Аввалига 22 ёшли йигитда маймунчечак аломатлари бўлмаган. У Бирлашган Араб Амирликларидан (БАА) Ҳиндистонга қайтиб келган ва у эрда 19 июль куни маймунчечак учун тест синови ўтказилди ва у ижобий чиқди. Унинг қариндошлари тест натижаларини жуда кеч беришган. Уйга келганидан кейин бироз вақт ўтгач, иситмаси кўтарилган. Шундан сўнг бемор касалхонага ётқизилган ва кейинроқ вентиляторга уланган. Йигит 30 июль куни вафот этди. Ўлим бўйича тергов ўтказилади, чунки маймунчечакдан ўлим даражаси жуда паст”,– дейди Керала штати соғлиқни сақлаш вазири Вина Жорж.

 

Шунингдек, ҳозирда вафот этган бемор билан алоқада бўлган шахслар ва унинг яқин қариндошлари шифокорлар назорати остига олинган.

 

Маълумот учун, маймунчечак камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқади. Бу одатда енгил ҳолат бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймунчечакнинг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради.

 

Шунингдек, баъзи жойларда тошма пайдо бўлиши мумкин, кўпинча юздан бошланади ва кейин тананинг бошқа қисмларига тарқалади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//