Жамият
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган мактаб директори жаримага тортилди. Бу ҳақида вилоят Бандлик бош бошқармаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тўрақўрғон туманида таътильдаги мактаб ўқитувчилари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказган.
Унга кўра, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори 2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида ўндан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилгани аниқланган. Директор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан (15 миллион сўм) жаримага тортилган.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ