Спорт
Ўзбекистонда таэквондо спорт тури бўйича замонавий спорт мажмуалари қурилади. Бу ҳақида Президент қарори имзоланди.
Унга кўра, таэквондо (WT)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларзнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар 2022-2024 йилларда таэквондо (WT) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
– таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан, спортчи-аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизими йўлга қўйилади;
– мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг «Пумсе» йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни яхшилаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек, истиқболда мактабгача таълим ташкилотларида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда «Kids таэквондо» лойиҳасини ишга тушириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади;
– ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда «Таэквондо (WT) ҳамма учун» дастурини ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
– зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб этиш, шунингдек, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш, таэквондо клублари тузилади;
– таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминланади;
– ҳудудий терма жамоаларнинг асосий тайёргарлик марказлари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этилади;
– таэквондони ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизмат ривожлантирилади;
– маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компаниялар билан биргаликда таэквондо бўйича халқаро стандартларга мос замонавий инвентарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
– оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида таэквондони тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражадаги ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланилишини таъминланади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ