Жамият
Рақобат қўмитаси 2025-2026 йилларда «GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP» МЧЖ фаолияти юзасидан жами 74 та шикоят келиб тушганини маълум қилди.
Хабарга кўра, қўмита аралашувидан сўнг ушбу шикоятлардан 54 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши ёки низоларни судгача медиация йўли билан ҳал этилиши натижасида ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 млрд 128 млн 669 минг сўм миқдорда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Жумладан, 2025 йил давомида МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб жами 40 нафар фуқаро мурожаат қолдирган. Ушбу мурожаатларнинг 35 таси (87 фоизи) ижобий ҳал этилган, шундан, 31 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши орқали ҳал этилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 1 млрд 128 млн 669 минг 635 сўм миқдорда пул маблағи қайта ҳисоб китоб қилиб берилган.
Шунга қарамай, 2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган.
Булардан 19 таси (56 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 5 та ҳолатда белгиланган тартибда иш қўзғатилган. 10 та мурожаат юзасидан эса ваколатли ташкилотни хабардор этган ҳолда текширув тайинланган.
«Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам айнан юқоридаги қурилиш корхонаси ва умуман бу соҳада мурожаатлар ортаётгани бир неча бор муҳокамалар қилинмоқда», дейилади хабарда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча қурувчи корхоналарни истеъмолчилар билан шартнома тузишда қурилишни битказиш имкониятларидан келиб чиқиб, оқилона ва аниқ муддатларини белгилашга, истеъмолчиларга қонунчиликда берилган имтиёз ва ҳуқуқларни чекламаслик чораларини кўришларини сўрамоқда.
Қўшимча қилинишича, Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлайди деб белгиланганини эслатиб ўтиб ўтган.
Маълумот учун, қурилиш соҳаси бўйича Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 54 мингга етгани кузатилмоқда.
«Бу тадбиркорлик субектлари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига етарлича амал қилинмасдан товар ва иш хизматлари кўрсатилаётганлиги ва соҳада мавжуд муаммолар борлигидан далолат бермоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ