Жамият
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни (касбий, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда) жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш тақиқланади.
Фуқаро тартибни бузса ва худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этадиган бўлса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима тўлайди.
Шунингдек, «Қурол тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслардан ҳимоя ордери амал қилиш даврида қуроллари вақтинча олиб қўйилади. Бунда қуролни олиб қўйиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77862
Жамият
56787
Жамият
56014
Жамият
51068
Жамият
//
Изоҳ йўқ