Жамият
Ўзгидромет 25 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21-23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24-25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 22- ва 25 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 25 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари — 21-22 апрелда +10– +15°, 23 апрелда +8– +13°, 24-25 апрелда +13– +18°; кундузи — 21 апрелда +20– +25°, 22 апрелда +18– +23°, 23 апрелда +21– +26°, 24-25 апрелда +28– +33° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21–23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24-25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, 21-22- ва 25 апрелда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, 25 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари — 21-22 апрель +15– +20°, 23-24 апрелда +12– +17°, 25 апрелда +14– +19°; кундузи — 21 апрелда +27– +32°, 22-23 апрелда +22– +27°, 24 апрелда +27– +32°, 25 апрелда +30– +35° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21–23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24-25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечалари — 21–23 апрелда +13– +18°, 24-25 апрелда +11– +16°; кундузи — 21 апрелда +24– +29°, 22 апрелда +22– +27°, 23 апрелда +18– +23°, 24-25 апрелда +24– +29° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21–23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24-25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, 22 апрелда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари — 21-22 апрелда +15– +20°, 23 апрелда +13– +18°, 24 апрелда +12– +17°; кундузи — 21 апрелда +30– +35°, 22-23 апрелда +23– +28°, 24 апрелда +27– +32°, 25 апрелда +30– +35° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21–23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24-25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечалари — эртага +10– +15°, 22 апрелда +13– +18°, 23-24 апрелда +10– +15°, 25 апрелда +12– +17°; кундузи — 21 апрелда +24– +29°, 22 апрелда +23– +28°, 23 апрелда +20– +25°, 24-25 апрелда +22– +27° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 21–24 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 25 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечалари — 21-22 апрелда +5– +10°, 23-24 апрелда –1– +6°, 25 апрелда +3– +8°; кундузи — 21 апрелда +15– +20°, 22 апрелда +13– +18°, 23 апрелда +10– +15°, 24-25 апрелда +15– +20° бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ