Сиёсат
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларни эълон қилди. Бу ҳақида журналист Азиза Қурбонова хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.
Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Президент унда иштирок этиш учун мамлакатимизга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.
Шуниндгек, давлат раҳбари 28 июлдан бери Ўзбекистонда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.
Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ