Сиёсат
Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учун таклиф қабул қилиш 1 август соат 00:00 да тўхтатилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди ва муҳокама учун дастлаб 10 кун ажратилган эди. Депутатлар бу муддат етарли эмас деб топди ва яна 10 кун муддат қўшилди. Кейинроқ қонун лойиҳаси муҳокамасини 1 августгача узайтиришга қарор қилинди.
Конституциявий комиссия матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 30 июль куни фуқаролардан 117 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган.
«Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради», — дейилади комиссия матбуот хизмати хабарида.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77813
Жамият
56752
Жамият
55981
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ