
Сиёсат
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидлари тизимида 48 млрд 500 млн сўм маблағ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақида агентлик расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, ўтган 6 ойда Мудофаа вазирлиги 36,1 млрд сўмни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 млрд сўм маблағни давлат харидларига оид қонунга зид равишда ишлатган.
Мазкур хабар хабар юзасидан Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, эълон қилинган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда турли салбий талқинларга сабаб бўлмоқда.
«Агентликнинг хабарида Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилинишида хато ва камчиликлар мавжудлиги баён этилган. Таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига мутлақо алоқаси бўлмаган Ҳарбий савдо корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан иборат эканлиги аниқланган.
Шу муносабат билан, республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», дейилади муносабатда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ