Сиёсат
Президент Юқори Чирчиқ туманида IT соҳаси вакиллари билан учрашувда барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақида Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев бу борада айрим ташкилотлардаги ишлар қандай кетаётгани ҳақида гапирган ва айрим вазирликларни танқид остига олган.
«Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, ‘Автосаноат’, ‘Саноат қурилиш банки’да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.
Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, ‘Uzbekistan Airports’, ‘Темир йўллари’, ‘Aгросуғурта’да ишлар аҳволи суст», дейилади хабарда.
Президент сўзининг якунида ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратиш шартлигини таъкидлаган.
«Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.
Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур», — деди Президент сўзининг якунида.
Шундан сўнг сўз АКТ вазири Шерзод Шерматовга берилган. Вазир соҳадаги муаммо ва таклифлар юзасидан ахборот берган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ