41 та ҳудуддаги боғчаларда қамров даражаси 60 фоиздан паст эканлиги маълум қилинди

Сақлаш
01:43 / 27.07.2022 866 0

Бугун Мактабгача таълим вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ОАВ вакилларига 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳисоботи берилди.

 

Шу билан биргаликда матбуот анжуманида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича вазифалар ҳам қуйидагича маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, мактабгача таълимнинг нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилаётган субсидия ва компенсациялар самарали ва мақсадли ишлатилмаяпти. Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги бюджетдан субсидиялар ажратилишида 7,4 млрд сўм миқдоридаги камчиликлар аниқланди. Мазкур жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилмаган.

 

Республиканинг 41 та туман (шаҳар) ларида қамров даражаси 60 фоиздан паст. Жумладан, Чироқчи (32,8%), Қамаши (41,5%), Китоб (41%), Янгийўл (45,3%) ва Денов (44,9%) туманларида қамров даражаси паст бўлиб қолмоқда.

 

Мактабгача таълим тизимидаги педагогларнинг 34,5 фоизи олий маълумотга эга эканлиги таълим сифатига салбий таъсир қилмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида
24,6 фоизи, Сирдарё вилоятида 26,4 фоизи ва Наманган вилоятида 27,8 фоизи ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//