Владимир Норов Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни маълум қилди

Сақлаш
22:15 / 26.07.2022 1167 0

Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади.

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ўз маърузасида Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. 

 

“Муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари, жумладан, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, шунингдек, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифалар таъкидланди. Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир”, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

 

Анжуманда Буюк Британия, Европа иттифоқи, Эрон, Италия, Испания, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Норвегия, Покистон, Россия, АҚШ, Туркия, Япония ва бошқа давлатлардан Афғонистон бўйича махсус вакиллар, БМТ ва унинг низом органлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари, халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, биринчи марта ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий бошчилигида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этяпти.

 

Тадбирда жами 100 га яқин хорижий делегациялар иштирок этади. Унда делегациялар раҳбарларининг чиқишлари режалаштирилган. Унинг доирасида Афғонистонни ривожлантириш ва халқаро жараёнларга интеграциялашувига қаратилган, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимоти ҳам ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//